Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Мутахассислар бу белгини ўзгартириши мумкин» — Марказий банк
22.07.2022 10:16,  
81
Миллий валюта — сўм белгисининг танланиши аҳоли ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Сўм белгиси эълон қилингандан сўнг интернет фойдаланувчилари унинг IN-CORE systems француз компанияси логотипи билан ўхшашлигини пайқашди.

“Биз профессионаллар орасидан комиссия туздик ва булар Марказий банк ходимлари эмас еди. Танлов эълон қилинди, унга минглаб аризалар келиб тушди. Улардан комиссия белгини танлади. Aммо бу ушбу шаклда тасдиқланишини англатмайди. Уни якунлаш учун мутахассисларни жалб қиламиз. Бировга ёқадиган нарса бошқасига ёқмаслиги мумкин. Ҳаммага ёқадиган ечим топиб бўлмайди”, - деди Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов.

У, шунингдек, тақдим этилган вариантларнинг аксарияти у ёки бу шаклда AҚШ доллари ёки евронинг рамзини такрорлаганини қайд этди.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ҳам сўм белгисига изоҳ берди.

“Бу халқ билан мулоқотимизнинг бошланиши, холос. Ростини айтсам, менга тенге белгиси жуда ёқади, лекин кимдир бу Япония почта бўлимининг белгиси деб ёзган. Жуда ўхшаш. Ҳа, ҳаммамиз бир-бирига ўхшаймиз. Қандай бўлмасин, рамзни танлаш бутун циклнинг охири эмас. Биз уни чоп этиш ва бошқа валюталардан ажратиш осон бўлиши учун мутахассислар билан ишлаймиз. Комиссия танлаган нарса доимий эмас, мутахассислар бу белгини ўзгартириши мумкин”, - деди Марказий банк раиси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан