Мутахассислар Шимолий Американи ларзага солган «Дориан» тўфони келтирган зарарни ҳисоблаб чиқдилар

Мутахассислар Шимолий Американи ларзага солган «Дориан» тўфони келтирган зарарни ҳисоблаб чиқдилар

Багам оролларига зарар етказган ва Шимолий Америка соҳилларигача етиб борган «Дориан» тўфони оқибатларидан келиб чиққан суғурта зарари Кариб ҳавзасида 3,5 дан 6,5 миллиард долларгача бўлади, дея таъкидламоқда рискларни моделлаштириш билан шуғулланувчи Американинг RMS компанияси.

Энг хавфли — бешинчи тоифага кирадиган «Дориан» тўфони катта иқтисодий зарар етказди ва Багам оролларида ўнлаб қурбонларга олиб келди. Кейин бўрон АҚШнинг Атлантика қирғоқлари бўйлаб Канадага ўтди, доимий равишда заифлашди, аммо барибир жиддий зарар этказди.

Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси (IFRC) Багам оролларида 13000 уйлар вайрон бўлгани ёки бузилганлигини маълум қилди. 43 киши довул қурбонига айланди.

1