Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мутахассислар Хитой ва Украина туфайли глобал ресессия хавфидан огоҳлантирмоқда
17.05.2022 08:18,  
118

Халқаро молия институти экспертлари глобал иқтисодий ўсиш бўйича прогнозларини пасайтириб, глобал ресессиядан огоҳлантирди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Бунинг сабаблари орасида Украина атрофидаги вазият ва Хитойдаги коронавирус пандемиясининг оқибатлари бор.

АҚШда молиявий шароитнинг тез кескинлашиши, Украинадаги уруш ва Хитойда коронавируснинг тарқалиши билан тушган глобал ўсиш суратини янада беқарорлаштириши мумкин. Шу туфайли, биз 2022 йил учун ўсиш прогнозимизни кескин пасайтирамиз, — дейди экспертлар.

Жорий йилда глобал ўсиш суръатлари деярли ўзгармай, пастлигича қолаётган бўлса-да, Россия ва Украина ялпи ички маҳсулот ҳажми пасайган глобал иқтисодиётнинг энг заиф қисмлари саналади.

Жорий йилда жаҳонда ЯИМнинг умумий ўсиши 2,2 фоиз деб тахмин қилинган. АҚШ учун бу кўрсаткич 1,8 фоиз, Европа учун — 2,5 фоиз деб баҳоланган.

Россия учун прогноз салбий — минус 15,0 фоиз, Украина учун алоҳида маълумотлар тақдим этилмаган. Хитойда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 1,8 фоизни ташкил этади.

Прогноздаги ўсиш суръатларининг пасайиши евроҳудуд, Шарқий Европа ва Хитойда яққол кўзга ташланади. Дунёнинг қолган қисми камроқ зарар кўрган, — дея хулоса қилади экспертлар.

10 май куни Россия Молия вазирлигининг ички прогнозига таяниб, вазирлик Ғарб санкцияларининг кучайиши фонида мамлакат иқтисодиётида сўнгги 30 йил ичида энг чуқур пасайиш кутилаётгани ҳақида хабар берилган.

Молия вазирлигининг прогнозларига кўра, йил охирига келиб Россия ялпи ички маҳсулоти 12 фоизга қисқаради. Бу ҳолда ресессия иқтисодиётнинг қарийб 10 йил давомида ўсишини қоплайди.

29 апрель куни Россия банки қаттиқ санкциялар шароитида Россия иқтисодиётининг қулаши чуқурлиги ҳақида биринчи расмий прогнозни берди.

Марказий банк реал ЯИМ жорий йилда 8–10 фоизга, 2023 йилда эса 0–3 фоизга тушишини кутмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан