Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 баробар қисқартирилади
24.01.2020 12:05,  
226

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси давом этмоқда.

"Олий таълим стандартлари хорижий тажриба асосида такомиллаштирилади, таълим йўналишлари ва ўқитиладиган фанлар қайта кўриб чиқилади. Мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 баробар қисқартирилади.

Олий таълимда ўқув жараёнини кредит-модуль тизимига ўтказиш талаб этилади.

Жорий йилдан педагогик таълимнинг 6 та йўналиши бўйича, ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланади. Бу ишларни бошқа йўналишларда ҳам давом эттирамиз.

Олий ўқув юртларига босқичма-босқич академик ва молиявий мустақиллик берилади. Жорий йилда уларнинг 10 таси ўзини ўзи молиявий таъминлашга ўтади.

Бундан ташқари, камида 5 та олий таълим даргоҳини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда, уларни трансформация қилишни бошлаймиз" деди Президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан