Наманган, Андижон ҳамда Фарғона вилояти айрим ҳудудларида булдуруқ ҳодисаси кузатилмоқда

Наманган, Андижон ҳамда Фарғона вилояти айрим ҳудудларида булдуруқ ҳодисаси кузатилмоқда

"Булдуруқ, бу янги атама эмас. Халқимизда олдиндан ''бир булдуруқ, уч қорга татийди'' деган нақл юради, дейди Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар канали муаллифи, докторант Э. Абдулаҳатов.

Бу ҳодиса куз-қиш мавсумларида совуқ оқимнинг чекинишидан сўнг, антициклон переферияси даврида юзага келади.

Антициклон перефериясида ҳавода нисбий намликнинг ўта юқорилиги(ўта қалин туман), сезилар-сезилмас ҳудудга хос шамоллар ҳамда ҳаво ҳароратининг -5 даражадан паст совуқ бўлган пайтда кузатилади.

Бу пайтда кўринувчанлик кескин чекланиб, ҳавода сув буғлари кристализациялашади.

Физикада бу, сублимация ҳодисаси дейилади. Сув буғининг буғ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтиш жараёни.

Натижада, ҳавода кристализациялашган заррачалар енгил шамол кучи таъсирида дарахт шохлари, симёғоч ва майса устига ёпишади.

Булдуруқнинг водий вилоятларида давом этиши 30-31 декабрь кунлари ҳам кузатилиши мумкин. Антициклон переферияси бутунлай чекингандан сўнг, ҳодиса кузатилмайди.