“Наманган Давлат университети” талабаси “Юлдуз”нинг юлдузи учмади

“Наманган Давлат университети” талабаси “Юлдуз”нинг юлдузи учмади

Вилоят ИИБ бошлиғи номига 27 ёшли Хасанбой Қ., ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил март ойининг бошларида ўзини “Наманган Давлат университети” талабаси деб таништирган “Юлдуз” исмли шахс билан “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали яқиндан танишиб, у билан ишқий муносабатларга киришиши ҳақида гаплашиб, сўнг унга ўзини “Ойдина” деб таништирган шахс “Юлдуз” билан ўртасидаги ёзишмаларни интернет тармоғига чиқарганини маълум қилган. У оила-аъзоларига маълум қилишлик билан таҳдид қилиб, ушбу ёзишмаларни тарқатмаслиги эвазига 1 000 АҚШ доллар беришни талаб қилиб, ушбу пулларни Чортоқ тумани Заргар кўчасида С.А., исмли фуқаро олаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Хасанбой Қ.,дан 1 000 АҚШ долларни олган С.А., исмли фуқаро “Юлдуз” исмли шахснинг яқин дугонаси эканлигини, унинг илтимосига биноан ушбу пулларни олганлиги маълум бўлиб, 21 ёшли Юлдузхон А., товламачилик йўли билан қўлга киритилган 1 000 АҚШ доллар пулларни С.А.,дан олган вақтида ушланиб, “Ойдина” ва “Юлдуз” ҳам унинг ўзи эканлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Юлдуз А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. 

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.