Наманган ҳокими халқаро фан олимпиада ғолибларини автомашина билан тақдирламоқчи

Наманган ҳокими халқаро фан олимпиада ғолибларини автомашина билан тақдирламоқчи

Жаҳон майдонларида мамлакатимиз нуфузини юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшган халқаро фан олимпиадалари ғолибларини муносиб рағбатлантириш мақсадида Наманган вилояти ҳокимлигининг 2020 йил 31 январдаги 26-ф фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан халқаро (тан олинган) фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритиб, фаҳрли ўринларни қўлга киритган ўқувчилар қуйидагича тақдирланадилар:

1-ўринни қўлга киритганларга - “Nexia-3” автомобили;
2-ўринни қўлга киритганларга - “Spark” автомобили;
3-ўринни қўлга киритганларга - “Damas” автомобили.