Наманган: “Odnoklassniki” орқали террорчилар таъсирига тушиб қолган шахс ушланди

Наманган: “Odnoklassniki” орқали террорчилар таъсирига тушиб қолган шахс ушланди

Наманган вилоятида “Odnoklassniki” сайти орқали террорчилар таъсирига тушиб қолиб, уларнинг материалларини тарқатган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича,  Наманган вилоятида яшовчи 24 ёшли фуқаро И.А. “Имом ал-Бухорий катибаси” номли халқаро террорчилик гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватловчи ғоялар қайд этилган видеоматериалларни тармоқдаги ўз саҳифасига жойлаштирган.

Ушбу фуқаро тезкор тадбир давомида қўлга олинган ҳамда ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар! Интернетдаги ижтимоий тармоқларда террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг тарғиботчилари алдовларига ишонманг. Диний мазмундаги саволларинингиз, ўзингизни қизиқтирган мавзуларингиз юзасидан мамлакатимиздаги “УЗ” доменидаги расмий веб-сайтлардан фойдаланишни ёки диний соҳада илмли, малакали мутахассислар, имом-хатиблар, исломшунос олимларга мурожаат қилишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.