Наманган ва Хива шаҳарларида шарқ тиллари бўйича техникумлар ташкил этилади

Наманган ва Хива шаҳарларида шарқ тиллари бўйича техникумлар ташкил этилади

“Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, шарқ тиллари соҳасида ўрта бўғин профессионал кадрларни тайёрлаш, шунингдек, истеъдодли ёшлар селекциясини амалга ошириш мақсадида Наманган ва Хива шаҳарларида шарқ тиллари бўйича техникумлар ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 1 августга қадар мазкур техникумларни шарқ тилларини ўқитишга мослаштириш, малакали педагог кадрлар билан тўлдириш ва  моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.

Шу муддатда ушбу техникум битирувчиларга қўйиладиган малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилади.