Наманган вилоят ҳокими айрим ижтимоий тармоқларни бир ойга блоклаб, ҳаммани китоб, газета ўқишга ўтказиш кераклигини айтди

Наманган вилоят ҳокими айрим ижтимоий тармоқларни бир ойга блоклаб, ҳаммани китоб, газета ўқишга ўтказиш кераклигини айтди

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов 3 июль, шанба куни Чортоқ туманида бўлиб ўтган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида ёшларни китоб, газета ўқишга қайтариш кераклигини айтди.

«Бир балолар блокланди деб шов-шув қилишяпти. Уни бир ойга блоклаб, ҳаммани китобга, газетага ўтказиш керак. Одамлар вақтини бемаза хабарлар олиб қўйяпти. Китоб билан, ота-онаси билан гаплашадиган қилиш керак. Қайси ёш ота-онасининг олдига бориб, бир соат гаплашиб ўтира олади? Катталар ҳам бир соат гаплашиб ўтира олмайди. Аммо интернетда бир соат, ярим кун, бир кунлаб қолиб кетади», — дейди Шавкат Абдураззоқов.

Унинг таъкидлашича, ёшлар бекорчи хабарлар билан миясини тўлдириб олгани учун иши юришмаяпти. Шунинг учун улар интернетга, ўйинларга эмас, китобга, спортга, ота-онасидан дуо олишга ўтириши керак.