Наманган вилояти ҳокими Президент танқид қилган маҳаллага кўчиб ўтади

Наманган вилояти ҳокими Президент танқид қилган маҳаллага кўчиб ўтади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи чоғида шаҳарнинг «Бунёдкор» маҳалласида бўлиб, у ердаги инфратузилма учун масъулларни танқид қилганди.

Эртасига вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов шу маҳаллага кўчиб ўтишини эълон қилди. Kun.uz'нинг хабар беришича, айни пайтда маҳаллани ободонлаштириш ишлари бошланиб кетган.

«Ҳар куни ўзим шу ерда бўламан. Уйим шу маҳалла идорасининг рўпарасида бўлади. Бугун контейнер ўрнатилади. «Вилоят ҳокимининг уйи» деб катта қилиб ёзиб қўяман. Шу ерга келиб, нима гап бўлса, [мурожаат қилишинглар мумкин].

Маҳалла раисини ҳам алмаштираман. Маҳалла раислигига тушунган, келажакда ҳоким бўладиган болаларни қўяман. Чунки маҳалла раиси қайси масала қандай ҳал этилишини билиши керак: йўл қаердан ҳал бўлади, сув қандай ҳал бўлади, мактабни қандай яхшилаш керак, қандай қилиб ишлаб чиқариш қилса бўлади... Ёнимда турадиган одам бўлиши керак», – деди Шавкат Абдураззоқов 20 феврал куни аҳоли олдидаги чиқишида.