Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бектош Рахимович Сайипов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б.Сайипов Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бош прокуратура жамоаси Бектош Рахимовични янги лавозим билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади!