Наманганда 10 минг сўм ўрнига 50 минг сўм берган банкомат бўйича изоҳ берилди

Наманганда 10 минг сўм ўрнига 50 минг сўм берган банкомат бўйича изоҳ берилди

Hamkorbank’нинг Наманганда жойлашган банкомати 10 минг сўм ечиб, 50 минг сўм бераётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Банк маъмуриятининг маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 27 сентябрь куни банкнинг Наманган минтақавий филиалига тегишли 24/7 режимида ўз‑ўзига хизмат кўрсатувчи офисда жойлашган банкоматда содир бўлган.

Ушбу хатолик банкоматдаги 10 минг сўмлик ва 50 минг сўмлик пул сотиш кассеталари алмашиб қолганлиги натижасида юзага келган. Ҳолат тезкорлик билан ўша куннинг ўзида хатолик аниқлангандан сўнг 30 дақиқа ичида бартараф этилган.