Наманганда 15 минг долларлик жойнамоз материалларини ўғирлаган шахс ушланди

Наманганда 15 минг долларлик жойнамоз материалларини ўғирлаган шахс ушланди

Наманган вилоятида 15 минг долларлик жойнамоз материалларини ўғирлаган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 май куни Наманган туманида яшовчи 35 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 20 апрель кунидан шу кунга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс туманда жойлашган МЧЖ омборхонасидан 135 та ўрамдаги умумий нархи 15 минг доллар бўлган жойнамоз материалларини ҳамда кузатув камераси хотирасини ўғирлаб кетганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Текширишлар натижасида жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 38 ёшли фуқаро содир этгани аниқланган ва далилий ашёлар олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.