Наманганда 15 ёшли қизлар ўзганинг кир машинасини жабрланувчининг уйидаёқ сотиб юборди

Наманганда 15 ёшли қизлар ўзганинг кир машинасини жабрланувчининг уйидаёқ сотиб юборди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида уч нафар қиз ўзгага тегишли кир ювиш машинасини сотиб юборди, деб хабар беради Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 25-ноябр куни соат 14:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тўрақўрғон туман “Туркистон” МФЙда яшовчи А.Д.нинг (46 ёшли) яшаш хонадонида ҳеч ким ўқлигидан фойдаланиб, айвонда бўлган, нархи 1,5 миллион сўмлик Артел кир ювиш машинасини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳодиса жойида гувоҳлар сўроқ қилинганда, воқеа содир бўлган вақтда жабрланувчининг яшаш хонадони олдида оқ рангли “ВАЗ-21011” автомашинаси ва 3 нафар аёлни кўрганини билдирган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида видеокузатув мосламалари ёрдамида “ВАЗ-21011” автомашина фуқаро М.Н.га тегишли екани аниқланган. У ўғирланган кир ювиш машинасини Янги Наманган тумани “Гулистон” МФЙда яшовчи К.О.га (15 ёшли) С.М., З.Д. ва Р.Ж.лардан 500 минг сўм евазига сотиб олганини маълум қилган. Кир ювиш машинаси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича вояга етмаган С.М., З.Д. ва Р.Ж. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок етишга жалб қилиниб, ҳимоячи ва қонуний вакиллари иштирокида сўроқ қилинган. Тергов ҳаракатлари давом етмоқда.