Наманганда 25 ёшли фуқаро қўшни аёл билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, сўнгра уни пичоқлади

Наманганда 25 ёшли фуқаро қўшни аёл билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, сўнгра уни пичоқлади

Жорий йил 7 сентябр куни соат 23:30 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2014 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан судланган, 1996 йилда туғилган фуқаро А.Р. Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган таниши Б.Н. билан бирга қўшниси, 1968 йилда туғилган аёлни яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда ўзаро жанжаллашиб қолиб, фуқаро А.Р. қўлида бўлган ош пичоқ билан Б.Н.ни бўйин соҳасига бир маротаба урган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада Б.Н. оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 7 сентябр куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.