Наманганда 54 ва 50 ёшли ёлланма ишчилар тупроқ остида қолиб, ҳалок бўлди

Наманганда 54 ва 50 ёшли ёлланма ишчилар тупроқ остида қолиб, ҳалок бўлди

Наманган шаҳри Навоий кўчасида янги қурилаётган уйларга канализация қувурини ўтказаётган икки нафар ёлланма ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ Ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Сатторов маълум қилди.

Қайд этилишича, ишчилар чуқурдан канализация қувурларини қидираётган бўлган. Вафот этган ишчилардан ташқари жароҳатланганлар мавжуд эмас.

«54 ва 50 ёшли икки нафар ишчи вафот этган. Ҳодиса содир бўлган жойга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари етиб борган. Бироқ ишчилар тупроқ остида қолиб кетгани учун, ҳаво етишмай вафот этишди», деди Қаҳрамон Сатторов.