Наманганда 6 тонналик мегасумалак пиширилади(фото)

Наманганда 6 тонналик мегасумалак пиширилади(фото)

Наманганда 6 тонналик  мегасумалак пиширишга тайёргарлик бошланди. Бу ҳақда Даракчи нашри маълум қилди.

Наврўз сайли доирасидаги бир-биридан завқли тадбирларни 7 тонналик дошқозонда пишириладиган баҳорий таом фестивали- SumalakFest безайди.

Ҳозирдан буғдой ундириш ҳаракати бошланди. Улкан қозон тематик паркнинг экзотик шаршаралари кесишмасига бугун ўрнатилди.

19 март куни солинажак буғдойни 20 нафар сумалакпазлар 21 март куни элга тортиқ этадилар.

Бир ҳафталик сайлда миллий ўйинлар, маданий тадбирлар Наманган меҳмонларини ўзига тортиши шубҳасиз.