Наманганда автобусдан тушиб кетган йўловчи вафот этди

Наманганда автобусдан тушиб кетган йўловчи вафот этди

Жорий йилнинг 10 февраль куни соат 09:10ларда, Наманган шаҳар Сардоба МФЙ Навоий кўчасида “Исузу” русумли автобусни бошқариб кетаётган ҳайдовчи Навоий кўчасида жойлашган бекат олдида йўловчиларни олган.

Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у автобус эшигини ёпмаган ва ҳаракатни давом эттирган. Сўнг эшикларни ёпган вақтида, орқа эшикда турган йўловчи,эшикка қисилиб қолиб, ерга йиқилган.

Натижада, йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.