Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда аёл 4 ёшли фарзанди билан бирга ўзини дарёга ташлади
22.04.2021 10:03,  
1772

Наманган вилояти Учқўрғон туманида 22 апрель куни 38 ёшли она 4 ёшли фарзанди билан бирга ўзини дарёга ташлади. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 22 апрель куни тунги соат 01:20 ларда Наманган вилояти Учқўрғон туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёси устида жойлашган кўприк қирғоғига тушган нотаниш аёл фарзанди билан бирга ўзини сувга ташлаган. Бу вақтда ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро А.А. уни қутқариб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган.

Маълум қилинишича, олиб борилган дастлабки суриштирувлар давомида ушбу аёл Учқўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.М. бўлиб 2017 йилда туғилган фарзандини ўзига боғлаган ҳолда сувга ташлагани маълум бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан