Наманганда аёл вакцина сабаб фалаж бўлиб қолгани айтилди

Наманганда аёл вакцина сабаб фалаж бўлиб қолгани айтилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманганда аёл вакцина олганидан сўнг фалаж бўлиб қолгани ҳақида хабар тарқалганди.

ССВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Наманган шаҳрида яшовчи аёл З.А. билан боғлиқ ҳолат шу вақтнинг ўзидаёқ ССВ назоратига олинган. Шунингдек, тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, вазият бевосита ўрганилмоқда. 

Дастлабки ўрганишларга кўра, 1968 йилда туғилган фуқаро З.А. коронавирусга қарши вакцинанинг фақатгина битта дозасини бундан икки ой олдин, 28 июнь куни олгани маълум бўлган. 

“Шу маълумотнинг ўзиёқ фуқаронинг соғлиғидаги ўзгариш эмлаш жараёнларига мутлақо боғлиқ эмаслигини аниқ кўрсатади”, - дейилади ССВ хабарида.

Айни дамда фуқаро З.А.нинг ҳолати тўлиқ тиббий назоратга олинган. Вазият юзасидан ўрганишлар якунлангач, қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди