Наманганда ичимлик суви узатиш қайта тикланди

Наманганда ичимлик суви узатиш қайта тикланди

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ мутахассислари ва авария хизмати томонидан Наманган шаҳридаги юқори босимли магистрал ичимлик суви тармоғида содир бўлган носозликлар бартараф этилди, деб хабар беради “Ўзсувтаъминот” матбуот хизмати.

9-январ Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи Хонобод—Андижон марказий сув қувурининг Андижон тумани “Хортум” маҳалласида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келиб, бутун шаҳар ичимлик сувидан узилган эди. Сув тақсимлаш жиҳозининг ёрилишига об-ҳавонинг кескин совиб кетиши сабаб бўлгани айтилган.

“11-январ куни содир бўлган носозликлар соат 18:25 да бартараф этилиб, аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга бир маромда ичимлик суви етказиб бериш йўлга қўйилди”, – дейилади “Ўзсувтаъминот” хабарида.