Наманганда итни дарахтга осган йигитларга суд ҳукми ўқилди

Наманганда итни дарахтга осган йигитларга суд ҳукми ўқилди

Аввалроқ, 24 май куни Наманган вилояти Чортоқ туманидаги мактабнинг 6-синф ўқувчиси шу мактабнинг 5-синф ўқувчиси билан бирга уйидаги товуқларга зарар етказган итни далага олиб бориб, дарахтга осгани ҳақида хабар берган эдик.

Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, уларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

2021 йил 29 июнь куни ЖИБ Чортоқ туман суди томонидан итни дарахтга осган М.Н.нинг отаси О.Н ва О.Р.нинг отаси Н.Р.ларга нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан БҲМнинг бир баравари (245 минг сўм) миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Шунингдек, ушбу ҳолатни видеога олиб, TikTok’ка жойлаган С.О. ҳамда Н.А.ларнинг ҳар бирига нисбатан МЖтКнинг 189-моддаси 1-қисмига (зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш) асосан БҲМнинг ўн баравари (2 млн 450 минг сўм) миқдорида  жарима жазоси тайинланди