Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда канализациядан қон оқаётгани бўйича расмий изоҳ берилди
23.02.2022 18:29,  
370

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти, Чуст тумани "Саримсоқтепа" МФЙда канализация тармоғида қон оқмоқда" сарлавҳаси билан тарқатилаётган видео мухокамаларга сабаб бўлмоқда

Тарқалган хабарлар юзасидан "Наманган сув таъминоти" МЧЖ изоҳ берди. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ўтказилган. 

Қайд этилишича, мазкур холат тармоқлардаги тиқилиш натижасида келиб чиққан бўлиб, жорий йилнинг 18 февраль куни аниқланган ҳамда Худудий оқава тозалаш бўлимининг Чуст филиали томонидан бартараф этилган, назоратчи томонидан бугун визуал текширув ўтказилганда авария холати аниқланмаган.  

Шунингдек оқава тармоқларида оқаётган қизил ранг қон эмас, тармоққа уланган тозалаш воситалари ишлаб чиқарувчи фабрикадан чиққан кимёвий моддалар таъсирида оқава сувларининг ранги эканлиги аниқланди.

Бу масала юзасидан қўшимча ўрганиш ўтказилиб, маълум қилинади.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан