Наманганда Нексия ва юк машинаси тўқнашди

Наманганда Нексия  ва юк машинаси тўқнашди

Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 16:00 ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳри ҳудудидан ўтувчи 4Р-112 автомобиль йўлининг 65-километрида ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган М.Б. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган А.В. бошқарувидаги "Man" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Nexia-3" русумли автомобилда бўлган йўловчилар, 2000 йилда туғилган О.М. ва 2002 йилда туғилган М.З. тан жарохатлар билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.