Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда пластик картадан пул ўмарган шахс қўлга олинди
20.03.2021 21:54,  
147

Шу йилнинг 15 март  куни, Тошкент вилоятида яшовчи, 1983 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 16 август кунидан 20 август кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, ўзига тегишли бўлган пластик карталаридан, Косонсой туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган аёлга тегишли бўлган пластик картасига Агробанк ва Апельсин мобил иловалари орқали 5.700.000 сўм пул маблағларини ўтказиб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, ИИВ ТҚХБ ходими ва вилоят ИИБ ТҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан