Наманганда Президент бориб кўрган иссиқхоналарнинг абгор ҳолатдалиги айтилган хабарга муносабат билдирилди

Наманганда Президент бориб кўрган иссиқхоналарнинг абгор ҳолатдалиги айтилган хабарга муносабат билдирилди

Foto.Chortoq tuman hokimligi

Ижтимоий тармоқларда Чортоқ тумани Ҳ.Олимжон Агрофирмаси ҳудудидаги “Баланд адир” массивида “GOLDEN NUTS NAMANGAN” томорқа агрохизмати МЧЖ иштирокида қурилган иссиқхоналар бўйича Чортоқ туман ҳокимлиги  қуйидагиларни маълум қилмоқда. 

"Чортоқ туманида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида “Обод диёр” МФЙ ҳудудидаги “Баланд адир” массивида 2020 йилда 1000 та кичик ҳажмдаги иссиқхоналар барпо этиб фойдаланишга топширилган.

Мазкур иссиқхоналарни бунёд этиш учун жами 13,4 млрд сўм маблағ сарфланган. Амалга оширилган ишлар натижасида мазкур ташкил этилган иссиқхоналарда 1000 та янги иш ўринлари яратилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турган фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилди. Келиб кетувчиларга қулайлик яратиш мақсадида туман марказидан “Баланд адир” массивига бепул автобус қатнови йўлга қўйилди. Иссиқхоналарда бодринг, помидор ва бошқа турдаги сабзавот кўчатлари бирнчи ҳосил сифатида экилиб, даромад олишга эришилган. Ҳозирда  иккинчи ҳосиллар ҳам парваришланиб бодринг ва помидорлар пишиб етилиш арафасига келди.

Жорий йилнинг 31 май ва 2 июнь кунлари бўлиб ўтган кучли шамол натижасида  иссиқхоналарнинг 30-35 фоиз қисмига жиддий зарар етган.

Бу камчиликларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлигида муҳокама йиғилиши ўтказилиб, амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган  хато ва камчиликлар таҳлил қилиб чиқилди. Кучли шамол оқибатларини бартараф этиш мақсадида иссиқхоналарда жадал экиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда"