Наманганда прокуратура ходими аёл кишига куч ишлатгани айтилмоқда

Наманганда прокуратура ходими аёл кишига куч ишлатгани айтилмоқда

Наманган вилоятида прокуратура ходими аёл кишига куч ишлатгани айтилмоқда. Ушбу воқеа акс этган видео “Muxbir Daliyev” телеграм каналида эълон қилинган.

Ҳодиса юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

Матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов видеодаги ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилаётганини маълум қилган. Натижаси ҳақида хабар қилиниши таъкидланган.