Наманганда қулоқчин тақиб юрган йигитни поезд уриб кетди

Наманганда қулоқчин тақиб юрган йигитни поезд уриб кетди

Наманган вилояти Давлатобод туманида 21 март, якшанба куни қулоқчин тақиб юрган йигитни поезд уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди

Маълум қилинишича, воқеа соат 11:40 атрофида Наманган шаҳар Элобод маҳалласидан ўтган Ровустон–Наманган темир йўл оралиғининг 88-километри 6-пикетида содир бўлган. Ровустон бекатидан Наманган бекатига ҳаракатланиб кетаётган Қўқон локоматив депоси машинисти бўлиб ишловчи Фарғона вилоятида яшовчи, 49 ёшли фуқаро тепловозни 6 та вагон билан бошқариб кетаётган вақтида кулоқчин тақиб, темир йўл изидан кетаётган Давлатобод туманида яшовчи 19 ёшли йигитни уриб юборган.

Оқибатда фуқаро бош мия лат ейиши, жағ суягининг синиши, ўнг қўли лат ейиши ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.