Наманганда рулда ухлаб қолган ҳайдовчи ЙТҲ учраб, ҳалок бўлди

Наманганда рулда ухлаб қолган ҳайдовчи ЙТҲ учраб, ҳалок бўлди

Наманган вилояти Поп туманида 29 май куни «Nexia» дўнгликка урилиши оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 29 май куни соат 04:20 да Тошкент-Ўш А373 автомобиль йўлининг 1-километрида бўлган. Самарқанд вилоятидан келаётган «Nexia» русумли машина ичида 4 нафар фуқароси билан йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида йўловчиларнинг огоҳлантиришига қарамасдан ҳайдовчи ухлаб қолган. Натижада машина йўл четидаги дўнгликка урилган ва ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Йўловчилар ҳайдовчининг танишлари бўлган.