Наманганда Халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтмоқда (фото)

Наманганда Халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтмоқда (фото)

Наманган шаҳридаги 60-Халқаро гуллар фестивали 31 майга қадар ўтказилади, деб хабар қилмоқда  Sputnik.

Бир ҳафта давомида меҳмонларни ажойиб ва бетакрор тадбирлар кутиб турибди. Гуллар автопаради ва кўргазмалари, гул етиштириш ва ландшафт дизайни бўйича маҳорат дарслари, фольклор ансамбллари ва ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишлари, миллий ҳунармадчилик ва халқ амалий санъати асарлари намойиши шулар жумласидан.

Фестиваль якунида тадбирда фаол иштирок этган гулчилар қимматбаҳо совғалар, жумладан, автомобиллар билан тақдирланиши кўзда тутилган.