Наманганда хонадон ошхонасида газ портлаши натижасида 12 ёшли бола ҳалок бўлди

Наманганда хонадон ошхонасида газ портлаши натижасида 12 ёшли бола ҳалок бўлди

Тўрақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, 23 июнь куни Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Соҳилобод маҳалласи "Ниёзбоев" кўчасидаги хонадонда ёнғин содир бўлди.

Аниқланишича, ёнғин оқибатида 2009 йилда туғилган  A.M воқеа жойида вафот этди. Шунингдек, яшаш уйининг анчагина қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланди. 

Дастлабки суриштирувлар натижасига кўра, хонадон эгалари суюлтирилган баллонли газдан фойдаланиш қоидаларига умуман риоя этмаган. Уй ертўласидан ошхона сифатида фойдаланилган бўлиб, у ерда мўри ёки ҳаво алмаштиргич мосламаси бўлмаган.