Наманганда ЙТҲ оқибатида 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

Наманганда ЙТҲ оқибатида 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

4 октябрь куни соат 18:30 ларда, Бурилма-Учқўрғон йўлининг 7 км да, Учқўрғон тумани Ўлжатўпи МФЙ ҳудудида ЙТҲ содир бўлди. 

М-412 русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат вақтида Учқўрғон туманида яшовчи, 3-синфда ўқийдиган қиз йўлга чиқиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро (1966 й.т.) бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, икка автомашина орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 4 октябрь куни ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.