Намангандаги Норин дарёсида чўкаётган уч кишининг икки нафари қутқарилди, яна бирининг жасади олиб чиқилди

Намангандаги Норин дарёсида чўкаётган уч кишининг икки нафари қутқарилди, яна бирининг жасади олиб чиқилди

Foto: Daryo.uz

Наманган вилояти Уйчи туманида Норин дарёсига чўкиб кетган бир кишининг жасади топилди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2021 йил 11 июль куни соат 16:46 ларда Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмининг қисқа 1050 рақамига Уйчи туман «Ўнҳаят» маҳалласи Шодиёна кўчаси 21-уйда яшовчи 1995 йилда туғилган Р.Р. исмли ҳамда яна 2 нафар фуқаро Уйчи туман «Қумтепа» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Норин дарёсида чўкиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга кўра, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ёрдамга келиб, сувда қидирув ишларини амалга оширган.

Маълумот учун, икки нафар фуқаро маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб олинган.

Тезкорлик билан олиб борилган сувда қидирув-қутқарув ишлари давомида Р.Р. исмли фуқаронинг жасади дарёнинг 2,5 метр чуқурлигидан топилган.