Ижтимоий тармоқларда Намангандаги туғуруқхонадан соғ аёлнинг жасади чиққанлиги ҳақида видеохабар тарқалган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш ҳаракатлари Наманган вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.