Нарпай прокурорининг тадбиркорларга таҳдид қилган аудиоси тарқалди

Нарпай прокурорининг тадбиркорларга таҳдид қилган аудиоси тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Нарпай тумани прокурори Камолиддин Жавдановга тегишли экани айтилган аудио тарқалди.

Аудиода Жавданов тадбиркорларни койиб, «стяжка» қилишга одам топиб бермагани учун уларни «майиб қилиш»гача бўлган таҳдидли сўзларни ишлатган.

«Бекорни айтибсан, ҳозир одам топиб келиб туширасан. Иккалангни ҳам майиб қиламан. Бу рўйхатга сен иккита аҳмоқни ким қўшди ўзи? 5-мактабни ҳам расвосини чиқараяпсанлар. Келасанда, ётасан, иккаласидан ҳам кўриб, телефон қиласан менга», — дейди прокурор.