Нарпайлик тадбиркор 313 та хонадоннинг 1 ойлик газини ўғирлаб “яширин цех”га ишлатди

Нарпайлик тадбиркор 313 та хонадоннинг 1 ойлик газини ўғирлаб “яширин цех”га ишлатди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборотига кўра, Нарпай туманида ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланган “яширин цех” фаолиятига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай туман бўлими томонидан ўтказилган ўрганишда, фуқаро М.Р. ва бошқалар ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига уланиб, оҳак пишириш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 119,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Ҳисоб китобларга кўра, ноқонуний ишлатилган табиий газ ҳудуддаги 313 та хонадонни 1 ой давомида узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.