Нарзулло Обломуродов янги лавозимга маъқулланди

Нарзулло Обломуродов янги лавозимга маъқулланди

Қонунчилик палатаси депутатлари 30 декабрь куни Нарзулло Обломуродов номзодини Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқуллади.

Хабар қилинишича, Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган. Унда депутатлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Нарзулло Обломурадов номзодини кўриб чиқиб, маъқуллаган.

У шу кунга қадар Экологик партияси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Қуйи палатада депутатлар томонидан кўриб чиқилади.