«Насаф» — «Сўғдиёна» учрашувида оммавий жанжал юзага келди (видео)

«Насаф» — «Сўғдиёна» учрашувида оммавий жанжал юзага келди (видео)

Foto."Daryo.uz"

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тури доирасида кечган «Насаф» — «Сўғдиёна» учрашувида (1:0) ҳар икки жамоа вакиллари ўртасида тортишувга вазият юзага келди.

Учрашув якунланиши арафасида меҳмонлар «Насаф» футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Натижада бу оммавий тортишувга айланиб кетди. Вазиятга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари аралашди ва бироз муддатдан кейин ҳолат юмшади. Ҳакам видеотакрорлар ёрдамида уч нафар футболчига қизил карточка кўрсатди. Жанжал келтириб чиқарган Жамшид Болтабоев («Сўғдиёна») ва Шерзод Насруллаев («Насаф») тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилган бўлса, Ҳусниддин Алиқулов («Насаф») иккинчи огоҳлантиришни олиб четлатилди.

Қайд этиш керак, бош ҳакам Шавкат Насибуллаев бу вазиятдан сал аввал «Сўғдиёна»нинг голини бекор қилганди. Ҳакам видеотакрорлардан кейин ҳужум вақтида қоида бузилиши юзага келганини қайд этди ва голни инобатга олмаганди.