9-март, сешанба куни Cоcа-Cола Суперлиганинг янги – 2021-йилги мавсуми старт олади.
Жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида ВAР тизимидан фойдаланилади. Жумладан, Cоcа-Cола Суперлига 1-тури доирасидан ўрин олган “Насаф” – “Пахтакор” ўйинида Видео Aссистант Реферее тизими ишлайди.
Таъкидлаш жоиз, 1-турнинг марказий баҳси 10-март куни Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади ва соат 18:30да старт олади.