«Насаф»га ФИФА томонидан тақиқ қўйилди

«Насаф»га ФИФА томонидан тақиқ қўйилди

Қаршининг «Насаф» клубига трансфер тақиқи қўйилди. Бу ҳақда ПФЛ хабар қилди.

Жорий йилнинг 7 октябрь куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси «Насаф» футбол клуби ва франциялик футболчи Абделае Диаките ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди. Қайд этилишича, «Насаф» футболчи билан тузилган шартнома шартларини бажармаган.

Шу сабабли футболчи ФИФАга мурожаат қилган ва якунда ФИФА «Насаф» футбол клуби зиммасига белгиланган қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаши лозим экани, агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқиёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берган.

Бугун, 9 декабрь куни ФИФА 45 кунлик муддат якунига етганини инобатга олиб, «Насаф»га трансфер тақиқи қўйди. Энди клуб қишки трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олиш учун, мазкур низоли вазиятни ҳал этиши лозим бўлади.