НАТО Афғонистондаги миссияси якунланганини эълон қилди

НАТО Афғонистондаги миссияси якунланганини эълон қилди

Иттифоқчилар ҳозир фақат Кобул аэропорти ҳудудида қолган, деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянснинг ташқи ишлар вазирлари видеоконференцияси якуни бўйича қилган баёнотида.

"НАТО Афғонистондаги миссиясини якунлади. Иттифоқчилар ҳозир фақат Кобул аэропортида қолган. Бундан аввал мамлакатлар ҳарбий кучларини олиб чиқиш учун барча имкониятни ишга солишди", - деди у.  

Столтенбергнинг изоҳ беришича, ҳар бир мамлакат Афғонистонга олиб келган қурол-яроғи учун жавоб беради.  

Иттифоқчиларнинг Афғонистондаги миссияси томом бўлгандан кейин қурол-аслаҳалар масаласи нима бўлади, деб берилган саволга бош котиб  "Баъзи бирлари йўқ қилинган. Баъзи бирлари  эса жойида қолган", - деб жавоб берган.