Навбат Қашқадарё ҳокимига: Маҳалласида ажрим бўлмаган раисларга 10 млн сўмдан мукофот бериб, энг яхши сиҳатгоҳларга юборишни ваъда қилди

Навбат Қашқадарё ҳокимига: Маҳалласида ажрим бўлмаган раисларга 10 млн сўмдан мукофот бериб, энг яхши сиҳатгоҳларга юборишни ваъда қилди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов маҳалласида оилавий ажрим кузатилмаган маҳалла раисларини 10 миллион сўмгача пул мукофоти берилиши ва энг яхши сиҳатгоҳда бепул даволанишини маълум қилди. Бу ҳақда Муроджон Азимовнинг 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йил учун белгиланган вазифалар юзасидан аҳолига мурожаатномасида айтиб ўтилди.

«Янги йил якунида ажримлар содир этилмаган ҳар бир раисга маҳаллий бюджетдан 5 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача пул мукофоти жорий қилсак, менимча, вилоят молия бошқармаси ва депутатлар бу таклифимизни қўллаб-қувватлайди», — деган вилоят ҳокими.

У таклифни Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматовлар ҳам қўллаб-қувватлаганини билдирган.

«2022 йилда биз сиз билан Қашқадарёда оилавий ажримларга кескин қаршимиз деган компанияни бошлаймиз», — деган Муроджон Азимов.