Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ҳудудида 500 мвт қувватга эга шамол электр станцияси қурилади

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ҳудудида 500 мвт қувватга эга шамол электр станцияси қурилади

Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати маълум қилди.

Лойиҳа юзасидан Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar Energy» компанияси ўртасида видеоконференция шаклидаги битим имзоланди.

Ушбу инвестицион лойиҳанинг умумий қиймати 825 млн. АҚШ доллари ҳисобида баҳоланган бўлиб, у инвестор томонидан 100% тўғридан-тўғри молиялаштирилиши назарда тутилган.

Ишлаб чиқариладиган энергия ресурслари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан ягона харидор сифатида қабул қилиниб, Ўзбекистон электр энергетика умумтизими орқали истеъмолчиларга етказиб берилади.