Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” ахборот хизмати хабар берди.
Қарийб, 30 йилдан бери нодавлат ва нотижорат “Аэропорт” ассоциацияси томонидан ўтказиб келинадиган мазкур танловда ҳамдўстлик давлатларидаги барча аэропотлар қатори Навоий халқаро аэропорти ҳам 2012 йилдан буён иштирок этиб, жами 8 маротаба мукофот соҳибига айланган.
Пандемия шароитида қатор мураккабликларнинг мавжудлигига қарамай, йўловчи ва юк ташишда фаоллик кўрсатган, юқори молиявий натижаларга эришган мазкур ҳаво дарвозаси ишчи-ходимларининг меҳнати ҳайъат аъзолари томонидан алоҳида эътироф этилди.
Аэропортнинг йил давомида молиявий ва ишлаб чиқариш жараёнларида амалга оширган ишлари, мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси танлов шартларига кўра, муносиб баҳоланди. “Аэропорт” ассоциациясининг Фахрий ёрлиғи ҳамда Кубоги тантанали равишда топширилди.