Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда 1,7 миллиард сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинди
25.01.2020 12:56,  
1285

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Давлат инвестиция дастурига киритилган объектларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини ўрганиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди.

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимининг хабарига кўра, текширувлар натижасида “Ягона буюртмачи хизмати” корхонаси ва “К.o.” МЧЖ мансабдор шахслари, Навоий Давлат педагогика институти ётоқхонасини жиҳозлаш тўғрисидаги ҳужжатларга сохта маълумотлар киритгани аниқланган.

Хабарда айтилишича, ҳақиқий баҳоси 556,1 млн. сўм бўлган 31 турдаги жиҳозлар ва мебеллар тўпламларининг нархларини 2,3 млрд. сўмга ошириб кўрсатиш орқали, 1,7 млрд. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ва “К.o.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан