Навоийда 20 ёшли қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб жонига қасд қилди

Навоийда 20 ёшли қиз кўприкдан  ўзини дарёга ташлаб жонига қасд қилди

Навоий вилояти Навбаҳор туманида 2 апрель куни 20 ёшли қиз Зарафшон дарёсига ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Хабарга кўра, 2 апрель куни Навбаҳор туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган Д.А. Кармана тумани ҳудудидаги кўприкдан ўзини Зарафшон дарёсига ташлаган. Кармана туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган, «Қизилқум» Геология қидирув корхонаси ишчиси бўлган Ш.П. уни қутқариб қолмоқчи бўлиб, ортидан сувга тушган. Оқибатда иккиси ҳам чўкиб, вафот этган.

Қайд этилишича, воқеа жойига Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув отряди етиб борган. Соат 15:25 да чўкиб кетганларнинг мурдаси топилиб, сувдан олиб чиқилган. Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.