Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда 31 ёшли аёл ўзи ва уч нафар қизининг жонига суиқасд қилди
24.03.2021 09:41,  
691

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги «Совунгар» маҳалласида яшовчи аёл ўзи ва уч нафар қизининг жонига суиқасд қилди. Айни пайтда суиқасд сабаби аниқланмоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 21 март куни Наврўз байрами муносабати билан вилоятнинг Навбаҳор туманидаги «Совунгар» МФЙда яшовчи 31 ёшли аёл 2013, 2016 ҳамда 2018 йилда туғилган қиз фарзандларини Навоий шаҳридаги дам олиш масканига олиб борган ва улар билан сайр қилган. Бироқ дам олишдан қайтаётган аёл кутилмаган қарорга келган. Ва ўзи ва уч нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, жонига қасд қилган. Қизлар омон қолган, она эса вафот этган.

Воқеа содир бўлишидан олдин онасининг кутилмаган хатти-ҳаракатидан безовталанган 2013 йилда туғилган катта фарзанди унинг қўлидан чиқиб кетган.

«Аёлнинг икки нафар қизи эса ўзининг қўлида қолган. Содир бўлган мудҳиш ҳолат туфайли 2016 йилда туғилган қиз бошидан тан жароҳати олган ва айни пайтда шифохонада. 2018 йилда туғилган қиз ҳам бахтли тасодиф туфайли омон қолган. Она эса шифохонага олиб кетилган ва олган оғир тан жароҳати туфайли ўша ерда вафот этган. Марҳумнинг нега бу қотилликни содир этгани кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди. Бироқ онанинг ўлими ҳамон мавҳумлигича қолмоқда», — дейди Ўктам Усмонов.

Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ вакиллари ҳамда туман масъул ходимлари томонидан «Совунгар» МФЙда бўлиб ўтган муҳокамада марҳума яшаб келган хонадон ибратли ва намунали оила экани таъкидланган.

Муҳокама пайтида аниқланишича, у байрам куни қайнатаси ва бошқа оила аъзолари билан томорқада байрамона кайфиятда ишлаган.

«Совунгар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Зумрад Розиқовага кўра, фуқаро Ш.Ч. бир гапириб, ўн куладиган, қайнанаси билан ҳам она-ю қиздек бўлиб яшашганига маҳалла-кўй ҳавас қилиб келган.

Айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан тегишли тартибда текширув ҳаракатлари ва таҳлиллар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан