Навоийда бошқарувни йўқотган Nexia ағдарилиб кетди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этган

Навоийда бошқарувни йўқотган Nexia ағдарилиб кетди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этган

Навоийда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, вилоятнинг Нурота тумани марказига ҳаракатланаётган Nexia автомобиль йўлдан чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. ЙТҲ оқибатида машина ичида бўлган икки нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

«Авария содир этилган жойдаги йўл қопламасида камчиликлар мавжуд эмас, йўл чизиқлари ва йўл белгилари тўлиқ ўрнатилган. 2021 йил баҳорда ўтказилган кўрик натижаларига кўра, тегишли мутасадди ва ташкилотларга камчиликлар юзасидан тақдимномалар берилган», — дейди Нурота туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори Муродилло Жўраев.

Ҳолат юзасидан Нурота туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.