Навоийда фермернинг қабри нега очилди? Прокуратура изоҳ берди

Навоийда фермернинг қабри нега очилди? Прокуратура изоҳ берди

Навоий вилояти Хатирчи туманида «Хатирчилик фермернинг қабри очилди, аммо экспертиза хулосалари яқинларига кўрсатилмаяпти» сарлавҳаси остида тарқалган хабарларга вилоят Прокуратураси изоҳ берди.

Хабарга кўра, Хатирчи туманидаги Қаҳрамон канaлидан М.М.нинг жасади жароҳатларсиз топилган. Шунингдек, 2021 йилнинг 31 март куни вилоят Прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят-процессуал кодексининг 375-моддасига (Жиноят иши тамомлангандан кейин ундаги материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқини таъминлаш) кўра, терговчи айблов хулосаси судга юборилиши ёки иш тугатилгани тўғрисида жабрланувчи, даъвогар, жавобгарларнинг вакилларига хабар қилади. Агар улар хоҳласа, барча иш материаллари билан таништирилади.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.